Элнур Абдураимов ҳам чемпионликни қўлга киритди

  • 11 март, 2020, 22:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Иорданиядаги лицензион турнирининг ҳал қилувчи палласи яъни, финал жангида яна бир юртдошимиз -63 кг вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов ҳам турнир ғолиблиги учун қозоғистонлик тажрибали Зокир Сафиуллинга қарши рингга кўтарилди.

Tecno

Мазкур қарама-қаршилик жуда ҳам қизиқарли кечиши кутилган эди. Сабаби, ён қўшниларимиз билан умумжамоа ҳисобидаги етакчилик учун ҳам ўзига хос кураш кечаётганлиги сир эмасди.

Кутилганидек, жанг жуда шиддатли кечди. Элнур ажойиб ҳаракат қилди ва жиддий рақиб устидан   3:2 ҳисобида ғалабага эришиб, турнир чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!