Элнур Абдураимов терма жамоамизга иккинчи олтин медални олиб келди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси медальлар жамғариш бўйича яққол пешқадамга айланиб қолди.

60 кг вазн тоифасида ринга кўтарилган ҳамюртимиз Элнур Абдураимов Ҳиндистон вакили Шива Тапа билан олтин медаль учун кураш олиб борди.

Жанг давомида рақибини босиб остида ушлаб тура олган боксчимиз ўзининг чемпионатдаги юришини ғалаба билан тамомлади.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!