Емельяненко Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб берди

Россиялик жангчи Александр Емельяненко Олимпия чемпиони Рахим Чахкевнинг чақирувига жавоб берди.

"Мен билан боксда жанг қилмоқчи бўлган Чахкевнинг чақирувини кўрдим. Агар мен билан жанг қилишни истасанг, ММА қўлқопларини тақ ва октагонга чиқ. Мен сени ураман, эркак бўл," - деди Емельяненко.

Маълумот учун, 36 ёшли Чахкиев профессионал боксдаги фаолияти давомида 26 бор ғалаба қозонган ва 3 маротаба ютқазиб қўйган. Ўзининг сўнгги жангини 2016 йил декабрда ўтказган ва фаолиятини якунлаган.