Емельяненко рақибини дастлабки раундда нокаутга учратди

Москвадаги "ВТБ Арена"сида турнир бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий жангида Александр Емельяненко ва Михаил Кокляев қарама-қарши келишди.

Жанг Емельяненконинг биринчи раунддаги нокаути билан якунланди. Беллашув 2 дақиқаю 47 сония давом этди.

Эслатиб ўтамиз, жанг бокс қоидаларига асосланган ҳолда ўтди ва 4 раунд, 3 дақиқадан этиб белгиланганди. Емельяненко оғир вазнда РEН ТВ чемпионлигини қўлга киритди.

38 ёшли жангчи ММАда 36 та жанг ўтказиб, 28 та ғалабага эришган. 40 ёшли Кокляев учун бокс дебют бўлди.