Эмери: Ҳимояда ишончли ўйнаган ҳолда ғалаба қозондик

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери Европа Лигаси чорак финалида "Наполи"га қарши жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз дастлабки бўлимда ажойиб ўйин намойиш этдик. Шунинг эвазига гол уришга эришдик. "Наполи" ҳам ўз майдонида яхши ўйнади. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳимояландик, ҳисоб бизнибизни тўлиқ қониқтирарди, шу боис ҳимояга катта эътибор қаратдик.

Энди "Валенсия"га қарши иккита қийин ўйин ўтказамиз. Улар ҳам жуда кучли жамоа. Шундай экан, бизга осон бўлмайди", - дейди Эмери.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!