Эмери: “Арсенал” келаётган ўйинларнинг барчасида зафар қучмоқчи
Ads

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Ньюкасл”га қарши учрашувдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бенитес – АПЛда иш бошлаган илк испаниялик мураббий ҳисобланади. У катта тажрибага эга, АПЛдаги барча рақибларни яхши билади. Рафаэль бошқарган барча жамоалар рақобатбардош бўлган.

Ҳозир “Ньюкасл” билан ўйин ҳақида ўйлашимиз керак, чунки 3 очко биз учун зарур. Кейин эса Европа Лигаси борасида бош қотирамиз. Мен ҳар ўйинда ўйинчи алмаштириш тарафдори эмасман, бироқ ҳар бир учрашув ким қандай ўйнай олиши ҳақида маълумот беради. Келаётган барча ўйинларда ғалаба қозонмочимиз”, – деди Эмери.