Эмери "Арсенал"да қайси шарт билан қолиши маълум бўлди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери мавсум якунлангач ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.
The Times нашри тарқатган хабарга кўра агар “канонирлар” мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритсагина испаниялик мутахассис ўз ишида давом этиши мумкин. Бунинг учун эса лондонликлар АПЛни кучли тўртликда якунлашлари ёки Европа лигасида ғолиб чиқишлари керак.
Маълумот учун, “Арсенал” сўнгги бор ЕЧЛда 2016/17 йилги мавсумда иштирок этган эди.
Фикрлар