Эмери "Арсенал"даги истеъфоси ҳақида гапирди

“Арсенал” клуби бош мураббийи Унаи Эмери ўз истеъфоси ҳақида гапириб ўтди.

“Бундай жамоада ишлаш мен учун шараф бўлди. Буюк клуб ҳиссини сезишда менга ёрдам берганликлари учун мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Хатто ёмон об-ҳаво шароитида ҳам ўйиндан кейин мен билан сўрашишни кутиб турган барчага раҳмат.

Ўз ишимга меҳр билан ёндошдим, бор кучимни бердим. Мен мухлислар учун энг катта ютуқларга эришишни хоҳладим. Шунингдек, “Арсенал”нинг барча ходимларига раҳмат айтаман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Эмери “Арсенал”ни 2018 йилнинг май ойидан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!