Эмери
Ads

Яқиндагина "Арсенал" бошқарувини ўз қўлига олган Унаи Эмери "Севилья"даги шогирди Стивен Н'Зонзини Лондонга чорламоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли франциялик футболчининг трансфери “канонирлар”га тахминан 40 млн еврога тушиши мумкин. Боиси, футболчи томонидан имзоланган шартномага кўра унинг товон пули айнан шунчани ташкил этади.

Маълумот учун, Н'Зонзи 2015/16 йилги мавсумда “Севилья”да айнан Эмери қўл остида тўп сурган.