Эмери "Арсенал"ни бошқариши мумкин

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" жамоасида давом эттириши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассиснинг катта маош талаб қилаётгани “канонирлар” раҳбариятини ўйлантирмоқда. Маълумотларга кўра Эмери “Арсенал”дан йилига 9 млн евро маош талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмерига шунингдек “Реал Сосьедад” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. У жорий мавсум якунлангач Париж клуби бошқарувини тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!