Эмери Жакани трансферга қўйдирмоқчи
“Арсенад” клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака мавсум якунланган лондонликлар сафидан кетади. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли швейцариялик футболчи “канонирлар” устози Унаи Эмерининг янги мавсум режаларига кирмайди. Шу боис испаниялик мутахассис ушбу футболчини мавсум якунлангач трансферга қўйдирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жакага Миланнинг “Интер” клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Жака жорий мавсум АПЛда жами 25та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар