Жака ёзда "Интер"га ўтиши мумкин
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Гранит Жака "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 26 ёшли швейцариялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмқочи. Бироқ, бу уларга осон бўлмаслиги мумкин. Чунки, “канонирлар” устози Унаи Эмери уни таркибда олиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жака “Арсенал”дан кўра кучлироқ жамоага ўтиш ниятида эканлигини айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, Жака “Арсенал”га келгунига қадар “Боруссия” Мюнхенгладбах ва “Базель” каби жамоаларда ўйнаган. У жорий мавсум 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар