Эмери Рэмзига ўринбосарни Германиядан топди
"Хоффенхайм" клуби ярим ҳимоячиси Керим Демирбай "Арсенал"нинг асосий трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда The Metro нашри хабар бермоқда.
Гап шундаки, "канонирлар" устози Унаи Эмери 25 ёшли германиялик футболчини ёзда “Ювентус”га кўчиб ўтадиган Аарон Рэмзига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Бунинг учун лондонликлар немис клубига 29 млн евро тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Демирбай жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар