Эмери шогирдини “Астон Вилла”га олиб келмоқчи
Унаи Эмери “Астон Вилла”га бош мураббий этиб тайинланганидан кейин клубда бир қанча ўзгаришлар қилишни режалаштирган. У “Марсель”дан Маттео Гендузи трансферини амалга оширилишини истайди.
Испаниялик мураббий билан ярим ҳимоячи олдин “Арсенал”да ҳам бирга ишлаган. Эмери уни ”Лорьян” клубидан олиб келганди. Улар яна бирга ишлаши мумкин.
Маълумот учун, франциялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум барча чемпионатларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Фикрлар