Эмилиано Мартинес: "Америка кубогида Бразилия фаворит эди, бироқ..."

  • 18 декабря, 2022, 15:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси футболчиси Эмилиано Мартинес Францияга қарши Жаҳон чемпионати финал ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Америка кубогида Бразилия фаворит эди, бугун эса Франция. Биз ўзимизни ҳеч кимдан устун деб ҳисобламаймиз. Аммо бизда дунёнинг энг зўр футболчиси бор.

Эртага Месси ўйин тақдирини ҳал қила олади. Унинг бугунги формаси Америка кубогидагидан анча яхши. Агар ҳимояда яхши ўйнасак, ҳужумда ҳам кўплаб имкониятларга эга бўламиз", - деди "Астон Вилла" посбони.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Аргентина Америка кубоги финалида Бразилияни 1:0 ҳисобида таслим этганди. Ягона гол Анхель ди Мария томонидан киритилган.

Францияга қарши мундиалнинг ҳал қилувчи учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию