Эмре Жан Германия терма жамоасига чақирилди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби хавбеки Эмре Жан  жароҳат олган Антонио Рюдигер ("Челси") ҳамда Кай Хавецнинг ("Байер") ўрнига Германия терма жамоасига чақирилди.

Айтиш лозимки, юқоридаги футболчиларнинг иккаласи ҳам жароҳати борлиги сабаб ўз клублари сафида қолишган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси дастлаб 13 октябрь куни Голландияга, 16 октябрь куни эса Францияга қарши ўйнайди. Ҳар иккала ўйин ҳам УЕФА Миллатлар лигаси доирасида ўтказилади.

Минбар

Барча блоглар