Энди Англиянинг ҳам янги тўпурари бор
2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш турнири биринчи турида Англия терма жамоаси сафар учрашувида италияликларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Муҳим баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган Ҳарри Кейн ўз номини тарихга муҳрлади.
“Тоттенхэм”дан чақиртирилган ҳужумчи халқаро майдондаги голлари сонини 54-тага етказиб, Англия терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди.
Италияликлар дарвозасини ишғол қилиш орқали Ҳарри Кейн аввалги рекордчи – терма жамоа учун 53 та гол урган Уэйн Рунидан ўзиб кетди.
Умумий ҳисобда, Ҳарри Кейн халқаро майдонда 81 та учрашувда қатнашиб, 54 та гол ва 17 та ассист қайд этган.
29 ёшли форварднинг бундан кейин терма жамоада киритадиган ҳар бир тўпи янги рекорд натижа сифатида қайд этилаверади.
Фикрлар