Энди аёллар жамоаларидан бадал пули олинмайди

Аёллар футболини ривожлантириш масаласи 2021 йилдан эътиборан, янги босқичга киради. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев.

"ОФК аёллар жамоаларида камида бир, ФИФА эса икки ёш тоифасидаги тайёрлов гуруҳлари бўлиши кераклиги борасида талаб қўйган. Шундан келиб чиқиб, аёллар футболида U-16 ҳамда U-14 ёш тоифаларида ҳам мусобақалар бўлиб ўтади.

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида U-14 мусобасини ҳудудий футбол ассоциациялари ёрдамида ўтказади. Аёллар жамоалари қошида эса U-16 жамоалари ташкил этилади. Бунда:

- мазкур ёш тоифасидаги қизлар билан шартнома имзолаш мажбурияти бўлмайди, футболчилар қизлар келишув битими асосида қабул қилинади. Демак, клублар ойлик-маошлар учун ортиқча чиқим қилмайди;

- мусобақа марказлаштирилган форматда ўтказилади ва катта харажатни талаб қилмайди;

- U-16 ёш тоифасида асосан маҳаллий қизлар тўп суради. Бу эса яшаш ва овқатланиш учун катта харажат қилишга олиб келмайди. Пировардида ҳудудларда футболчи бўлиш истагидаги қизларнинг миллионлар ўйинига кириб келиши учун шароит яратилади.

Ўз навбатида, ЎзПФЛ жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида аёллар жамоаларидан бадал пули олиш одатига чек қўяди, аёллар жамоалари бадал пулларисиз мусобақаларда иштирок этади. Орттирилган пул U-16 жамоаси харажатларига сарф этилади", - деб ёзди Имомхўжаев ўз телеграм саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!