Асосий мазмунга ўтиш

Энди бу футболчилар керак эмас!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Улар кетди...

“Челси” ёзги трансфер вақтида бош мураббий Энцо Марескага керак бўлмай қолган бир гуруҳ футболчиларни бошқа клубларга ўтказиб юборишга муваффақ бўлди.

Клуб тарбияланувчиси Конор Галлахер фаолиятини Ла Лигада – “Атлетико” жамоасида давом эттиришга кўнди.

“Аристократлар”нинг энг омадсиз трансферларидан ҳисобланган Ромелу Лукаку “Наполи”дан бошпана топди.

Клуб ҳимоячига етакчилик қилиб келган Тьяго Сильванинг шартномаси тугади. Льюис Холл ва Иан Маатсен трансферлари ғазнага 60 миллион фунтдан кўпроқ маблағ келтирди. Ўз вақтида 80 миллион еврога харид қилинган дарвозабон Кепа Аррисабалага “Борнмут”га ижарага берилди.

Мареска жамоа таркибига киритмаган Раҳим Стерлинг ашаддий рақиблардан “Арсенал”га кўчиб ўтди. Трево Чалоба эса, “Кристал Пэлас”га ижарага юборилди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ