Энди бу юлдузлар керакмас!
Чемпионлар лигасида муваффақиятга эриша олмаётган Италия чемпиони – “Интер” келаси мавсум жамоа таркибини тудбан ўзгартиришга қарор қилди.
Tuttosport нашрининг хабар беришича, миланликлар ҳозирги етакчилари – ҳужумчи Лаутаро Мартинес ва икки ҳимоячи – Алессандро Бастони ва Милан Шкриньярни ёзги трансферлар вақтида сотиб юборади.
Европанинг қатор грандлари эътиборида турган бу футболчилар трансферидан келадиган маблағ янги таркибнинг етакчилари бўлиши кутилаётган ўйинчиларга сарфланади. Хусусан, “Интер” мавсум якунланиши биланбиринчи бўлиб, “Ювентус” билан шартномаси якунланаётган Пауло Дибалани ўз сафига қўшиб олади.
Шунингде, миланликлар “Реал”дан сербиялик ҳужумчи Лука Йовични, “Сассуоло”дан италиялик форвард Жанлука Скамаккани ва “Торино”дан бразилиялик ҳимоячи Глейсон Бремерни сотиб олишни мўлжаллаяпти.
Фикрлар