Энди “Интер” ҳужумида терма жамоа тўпурарлари ўйнайди

“Интер” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенсни олиб келмоқда ва оммавий ахборот воситалари миланликлар бельгиялик тўпурар билан шахсий шартнома шартлари келишиб олганини бонг урмоқда.

Corriere della Sera нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли форвардга йилига 5 миллион евролик икки йиллик шартнома таклиф қилинган. Дриснинг ишлари юришиб кетса, яна тўрт миллион евро бонус олиши ҳам мумкин. Мертенс бу таклифни қабул қилган.

Мертенснинг “Наполи” билан шартномаси 30 июнь куни тугайди. У “Интер”да терма жамоадаги шериги Ромелу Лукаку билан бирга ҳужум чизиғида ўйнаши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)