Энди Кэрролл яна
Ads

"Ньюкасл" клуби ўзининг расмий сайтида ҳужумчи Энди Кэрролл билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Унга кўра 30 ёшли футболчи “қарғалар” билан 1 йиллик шартнома имзолаган.

Айтиш лозимки, Кэрролл “Ньюкасл” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоада 2006-2011 йилларда тўп сурган.

Маълумот учун, Кэрроллнинг сўнгги жамоаси “Вест Хэм” клуби бўлган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси якунланди ва “Ньюкасл”га эркин агент мақомида келиб қўшилди.