Энди Мбаппе 100 миллион еврога бойийди

ПСЖ раҳбарияти жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппени таркибда сақлаб қолиш учун ҳар қандай харажатга тайёр.

L'Equipe нашрининг маълум қилишича, клуб футболчининг шартномасига содиқлик бонусини киритган. Агар 24 ёшли ҳужумчи ёзда бошқа клубга ўтиб кетмаса, парижликлар уни 100 миллион евро билан мукофотлайди.

Аслида Мбаппенинг битимида турли опциялар борлиги айтилмоқда. Масалан, ПСЖ Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанида тўпурарнинг шартномаси автоматик тарзда узайтириларди. ПСЖ халқаро майдонда муваффақиятли иштирок эта олмаслигини инобатга олиб, мутасаддилар қўшимча тарзда содиқлик бонусини киритган эди.

Мбаппе ПСЖда 2018 йилдан бери ўйнамоқда. У ўтган ёзда “Реал” таклифини қабул қилмасдан, парижликлар билан ҳамкорлигини 2025 йилнинг ярмигача узайтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!