Энди Муҳаммад Салоҳга Роналду ҳам ҳавас қилади!
Таниқли собиқ футболчи Габриэл Агбонлахор “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида аниқ маълумотга эга эканини маълум қилди.
Мисрлик футболчининг шартномаси мавсум охирида тугайди. Клуб хўжайинлари 32 ёшли ҳужумчини жамоада олиб қолиш учун янги битим беришга тайёр.
Ўз навбатида, Саудия Арабистонининг гранд клублари Муҳаммад Салоҳни Профессионал лиганинг энг катта маош оладиган ўйинчисига айлантиришни истаяпти.
- Мен Салоҳнинг кетиши аниқ эканини биламан. Клуб ичида инсайдерим бор. У менга Муҳаммад Салоҳ саудияликлар билан шартнома имзолашини айтди.
Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони Профессионал лигасининг “юзи”га айланади ва Криштиану Роналдудан ҳам кўпроқ пул топа бошлайди, - деди Габриэл Агбонлахор.
Фикрлар
Misr termasida uyin unga qurilsa ham natija yaxshimas
Agar saudiyaga ketsa darajasi tushib ketadi