Энди Мхитарянни янги бош мураббий шуғуллантиради
Абраам Хашманян Арманистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро 2020 йилга қадар шартнома имзолашди.
Маълумот учун, 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида "Арарат", "Гандасар", "Киликию", "Бананц", "Алашкерт", Арманистон U19 ва U21 жамоаларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон терма жамоаси ҳамон Евро-2020 финал босқичига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Улар 15 ноябрь куни саралаш доирасида ўз майдонларида Грецияга қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар