Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Энди ўйнолмайди! Дастан Сатпаев ҳаммани хавотирга солиб қўйди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ёш футболчининг жароҳати жиддий

Англиялик журналист Мэтт Скрэфтон Қозоғистон терма жамоаси таркибида  2026 йил охиригача майдонга туша олмайдиган «Бёрнли» ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди, деб ёзади Sports.kz.

Ҳафта бошидаёқ Дастан Миллатлар лигаси учрашувларини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди. «Линкольн»га қарши ўйиндан сўнг футболчи қўшимча магнит-резонанс текширувидан ўтди. Шунинг ортидан «Челси», «Бёрнли» ва Қозоғистон терма жамоаси тиббиёт штаблари 18 ёшли футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди.

«Дастан Сатпаев 13 ва 16 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси ўйинлари учун Қозоғистон терма жамоасига чақирилмади.  «Портсмут»га қарши баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилмайди, шунинг учун унинг яна бир бор жароҳат олган-олмаганини фақат эртага билишимиз мумкин бўлади», — дея ёзади Скрэфтон «Х» ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни 13-тур доирасида «Бёрнли» ўз майдонида «Портсмут»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ