Энди Руис: "Яна чемпион бўлишни хоҳлайман"

  • 5 сентябрь, 2022, 16:17
  • 0
  • Бокс

Оғир вазнли боксчи, АҚШ вакили Энди Руис Луис Ортис устидан қозонилган ғалабадан сўнг Деонтей Уайлдер билан жанг қилмоқчилигини билдирди.

"Ўйлайманки, Ортисга қарши ажойиб жанг ўтказдим. Бу жуда қийин бўлди, аммо менда маҳорат бор. Мен Луисни қарши ҳужумда ушладим ва жуда кўп зарба бердим. Бу ажойиб бўлди.

Энди йилига 3-4 марта жанг қилмоқчиман. Мен бунга тайёрман ва ғалабаларга очман. Яна чемпион бўлишни хоҳлайман.

Уайлдер ва мен бир ташкилотдамиз. Келинг, курашни давом эттирамиз",-деди Руис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!