Энди Руиснинг навбатдаги рақиби маълум! Жанг санаси расман эълон қилинди

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис ўзининг навбатдаги жангини Крис Арреолага қарши ўтказиши маълум бўлди. Жанг 24 апрель куни ўтказилади ва "Fox" канали орқали пуллик транслацияга қўйилади. Жанг манзили ҳозирча маълум эмас.

Энди Руис ( 33-2, 22КО) 2019 йил июль ойида 3 йўналиш чемпиони Энтони Жошуани сенсацион нокаутга учратиб, барчани лол қолдирган эди. Шу йилнинг ўзида бўлиб ўтган реванш жангида эса, Руис очколар ҳисобида имкониятни бой берган ва Жошуа камарларни қайтариб олган эди.

Крис Арреола ( 38-6-1, 33 КО) 2016 йилда Деонтай Уайлдердан мағлубиятга учрагач, Мауренцо Смит ва Жан Аугустин устидан ғалаба қозонди. 2019 йилнинг август ойида бўлган Адам Ковацкига қарши жангда эса очколар ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!