Энди "Сурхон"нинг уй ўйинларида ҳам такрорий лавҳалар бўлади. Чунки...
Футбол мухлислари шу вақтга қадар "Сурхон" жамоасининг уй учрашувларида такрорий вазиятларни кўриш имконияти мавжуд эмас эди.
Куни кеча Сурхондарё МТРКга Литва давлатидан замонавий андозаларга жавоб берадиган иккита ПТС олиб келинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бу дегани термизлик ишқибозлар эндиликда жамоанинг уй учрашувларидаги хавфли вазиятларни такроран кўриш имкониятига эга бўлади.
Айни пайтда вилоят телерадиокомпаниясининг катта ижодий гуруҳи "Сурхон" арена ўйингоҳида техник ишларни олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" - "Сўғдиёна" учрашуви соат 16:45дан бошлаб "Спорт" ва "Сурхондарё" телеканаллари орқали жонли тарзда намойиш этилади.
Мазкур учрашув юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ўтказилади.
Фикрлар