Энди у кетмайдими?

Ўзига хос характерга эга Поль Погбанинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши бир неча ой давомида кенг муҳокама қилинди. Унинг “Реал” ёки “Ювентус”га ўтиши пандемия туфайлигина амалга ошмай қолди.

Бу ҳолатдан бош мураббий Сульшер оқилона фойдаланиб қолди. У қайсар футболчи кўнглига йўл топа олди ва уни жамоанинг етакчи ўйинчилари қаторига қайтара олди. Энди Погба ўз ўйинлари билан МЮни совринлар сари етакламоқчи.

Погба агенти Мино Райолага манчестерликлар билан янги шартнома бўйича иш бошлашни топширган.

Жорий мавсумда асосий вақтини жароҳатларни даволаш билан ўтказган франциялик ярим ҳимоячи жами 16 та учрашувда битта гол урди ва тўртта голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар