Энди Умид Аҳмаджонов КАФА президенти эмас. Ташкилотга янги раҳбар сайланди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг навбатдаги конгресси ўтказилди. Унда ташкилотга янги раҳбар сайланди. Бу ҳақда Тожикистон ФФ расмий сайти хабар берди.

КАФАнинг янги раҳбари этиб, Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Имомали сайланди. У Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади.

Қолаверса, КАФАнинг штаб-квартираси Тошкентдан Душанбега кўчириладиган бўлди. Ушбу ташкилотга Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон футбол ассоциациясиялари киради.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Имомали Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!