Эндрик: "Анчелоттининг маслаҳатидан кейин "Лион"га келдим"
"Реал Мадрид"дан ижара асосида "Лион"га кўчиб ўтган бразилиялик ҳужумчи Эндрик Франция клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
— Карло Анчелотти менга аниқ кўрсатмалар берди. Қандай қилиб янада яхшироқ бўлишим мумкинлигини тушунтириб берди. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди. У менга: "Бор, ўйна ва ривожлан", деди. Мен доим унинг маслаҳатларига амал қилганман. Шу сабабли ўзимга: "Хўп, мен кетаман", дедим.
Миллий терма жамоада ўйнашни ҳамма истайди. Шукрки, мен бу либосни аввал ҳам кийганман ва унга яна қайтиш учун бор кучимни сарфлайман.
Шахсий мақсадларимга келсак, мен "Лион"га ёрдам беришни истайман. Ўйнашни ва ғалаба қозонишни хоҳлайман. "Лион" билан совринлар ютмоқчиман, жамоани турнир жадвалининг юқори поғоналарига олиб чиқиш ва финалларга етиб боришни мақсад қилганман. Мен доим ғалаба қозонишни истайман.
"Лион" мен билан боғланганида, бу мен, рафиқам ва оилам учун жуда муҳим лаҳза эди. Мен ўйнаш учун кетишни истадим.
Қачонки Аллоҳ менга йўл кўрсатса, мен ўша йўлдан бораман. "Лион"да ўйнаш учун янада кўпроқ меҳнат қилишим кераклигини яхши билардим, — деди Эндрик.



Фикрлар