Эндрик бир зарба билан “Реал”нинг барча замонлардаги рекордини ўрнатди
“Реал”нинг янги футболчиси Эндрик Испания чемпионатининг иккинчи турида захирадан майдонга тушиб, “Вальядолид” жамоасини ишғол қилган эди.
Мадридликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъкинлаган бу гол тарихий аҳамият касб этди.
Дебют баҳсидаёқ тўп киритган Эндрик “Реал” тарихида расмий учрашувда гол урган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Ўйин куни бразилиялик вундеркинд 18 ёшу 35 кунлик эди.
Аввалги рекорд Рафаэль Варанга тегишли бўлиб, франциялик ҳимоячи 2011 йили 18 ёшу 152 кунлигида “Райо Вальекано” дарвозасини ишғол қилган.
“Қироллик клуби” Эндрикни Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасидан 47,5 миллион евро эвазига трансфер қилди. Футболчи собиқ жамоасида 22 та учрашувда тўртта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган.
Эндрикнинг мадридликар билан ҳамкорлиги 2030 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.
Фикрлар