Эндрик «Реал»дан АПЛнинг етакчи клубига ўтиши мумкин
«Ливерпуль» «Реал» таркибидаги ёш ҳужумчи Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганаётгани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK манбаси маълум берди.
Маълумотларга кўра, англиялик клуб таркибдаги муаммолар туфайли ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини изламоқда. Шу боис «қизиллар» қишки трансфер ойнасида Эндрик бўйича расмий таклиф билан чиқиши мумкин.
Ёш форвард ҳозирча «Реал»да доимий ўйин амалиётига эга эмас. Жорий мавсумда у мадридликлар таркибида бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушган, холос.
АПЛда беш тур ортда қолган бир пайтда «Ливерпуль» турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида тўққиз очко мавжуд.

Фикрлар