"Энергетик-БГУ" Беларусь чемпионати тарихига кирди

"Энергетик-БГУ" жамоаси Беларусь чемпионатининг дастлабки уч турида 3 та ғалаба қайд этган 13-жамоага айланди. Бу борадаги рекорд Минскнинг "Динамо"сига тегишли бўлиб, пойтахтликларга 1995 йилнинг кузидаги чемпионатнинг дастлабки 9 турида тенг келадиган рақиб топилмаган.

Сўнгги ўн йилликка назар соладиган бўлсак, бундай натижани БАТЭ  (2015, 2016, 2018), "Шахтёр" (2019) ва "Динамо" Брест (2019) каби етакчи жамоалар қайд этган.

Ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, "талабалар" 7  учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Бундан ташқари, улар ўз уйларидаги сўнгги тўрт беллашувнинг барчасида ғалаба қозонишга эришдилар.

Маълумот  учун, "Энергетик-БГУ" сафида ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!