"Энергетик-БГУ" ўз майдонида ўйнамайди

Беларусь чемпионати 7-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Смолевичи" жамоалари ўртасидаги ўйин 1  май куни Минскда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо маълум бўлишича, томонлар ўзаро келишган ҳолатда мезбонликни алмашишган.

Яъни, 1 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу беллашув Борисов шаҳрида, 22-тур доирасида кечадиган баҳс эса Минскда бўлиб ўтади. Ушбу алмашинув сабаби расман очиқлаб ўтилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!