Энг бадавлат клуб Англия ҳужумчисини олади

Саудиялик инвесторлар “Ньюкасл”ни кучайтириш мақсадида ёзда катта харидларни амалга оширмоқчи.

“Қарғалар”нинг асосий нишонларидан бири “Эвертон” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин ҳисобланади. Ньюкаслликлар 25 ёшли футболчи учун ливерпулликлар талаб қилаётган 35-40 миллион евро атрофидаги маблағни тўлашга тайёр.

Калверт-Льюин аслида “Шеффилд Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Эвертон”да 2016 йилдан бери тўп тепмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу мавсум Доминикнинг ўйини қовушмаяпти. Истеъдодли ҳужумчи Англия премьер-лигасида 14 та учрашувда атиги учта гол урди. Шу боис Доминик муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.

Унинг амалдаги келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Калверт-Льюинга “Арсенал” ҳам харидор бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!