Энг чиройли логотип қайси клубга тегишли?

«Marca» нашри жаҳондаги энг чиройли клуб эмблемаси учун овоз бериш жараёнини якунлади.

Буни қарангки, сўровда Марокашнинг “Ража Касабланка” жамоасининг эмблемаси энг кўп овоз тўплаган. Иккинчи ўриндан Мисрнинг “Ал Аҳли” жамоаси жой олди ва кучли учликни Бразилиянинг “Флуминенсе” клуби якунлаб берди.

Якуний натижалар билан танишинг:

  1. «Ража Касабланка» (3,1 миллион овоз);
  2. «Ал Аҳли» (3 миллион овоз);
  3. «Флуминенсе» (169,2 минг овоз);
  4. «Реал» (134,2 минг овоз);
  5. «Фенербахче» (76,4 минг овоз);
  6. «Ливерпуль» (75,9 минг овоз);
  7. «Барселона» (74,9 минг овоз);
  8. «Коло-Коло» (66,8 минг овоз);
  9. ЦСКА (42,9 минг овоз);
  10. «Бешиктош» (34,4 минг овоз).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)