Энг енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Осиё чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди

БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Маълумки, кеча ушбу қитъа биринчлигига старт берилган ва баъзи вакилларимиз ўзларининг муваффақиятли юришини бошлаб олганди. 

Чемпионатнинг иккинчи кунидан 8 нафар юртдошимизнинг чиқиши ўрин олган ва уларнинг дастлабкисида -49 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Нодиржон Мирзаҳмедов рингга кўтарилди. Унга ироқлик Хашим Муса рақиблик қилди. 

Жанг кутилганидек ҳамюртимизнинг устунлигида ўтди ва ҳақли равишда 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Шу билан бирга Мирзаҳмедов ярим финал босқичига ҳам йўл олди. Бу бронза нақд деганидир, аммо юртдошимиз бунданда юқорисига лойиқ. Шундай экан, Нодиржон бу натижани уддаллайди, деб ўйлаймиз ва умид қиламиз!

Олдинда яна 7 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган! Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!