Энг катта маошни қайси мураббий оляпти?

Англия премьер-лигасининг (АПЛ) жорий мавсумидаги энг юқори маош олувчи мураббийлар номлари ва уларнинг маошлари миқдори маълум бўлди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола лиганинг энг юқори маош олувчи мураббийлари рўйхатига бошчилик қилмоқда.  L'Équipe маълумотига кўра, унинг ойлик даромади 1,92 миллион еврога тенг.

Энг юқори маош олувчи мураббийлар учлигидан жорий мавсумда етакчиликни ўз қўлига олган “Арсенал” устози Микель Артета ва “Астон Вилла”ни юқори ўринларга олиб чиқишни уддалаган Унаи Эмери қайд этилган.

Арета лондонликлардан ойига 1,24 миллион евро маош олаётган бўлса, Эмерининг ойлик даромади 770 минг еврони ташкил қилади.

Қизиғи шундаки, Англияда энг кўп пул топаётган ҳар учала мутахассис испаниялик ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!