Энг кучли ҳимоячини уч жамоа талашяпти

  • 20 январь, 2023, 17:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лейпциг” вакили Йошко Гвардиол айни пайтда дунёнинг энг зўр ҳимоячиларидан ҳисобланади. 20 ёшли футболчи нималарга қодирлигини Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида исботлаб қўйди.

Tecno

Хорватия терма жамоасининг учинчи ўринни эгаллашида бу ҳимоячининг хизматлари жуда катта бўлди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, айни пайтда учта гранд клуб – “Реал”, “Манчестер Сити” ва “Челси” раҳбарияти ёзда бу ўйинчини ўз жамоасига олиб келиш учун ҳозирдан курашмоқда.

Йошко Гвардиолнинг ўзи фаолиятини “Лейпциг” сафида давом эттиришга мойиллик билдирган. Бироқ, Бундеслига клуби 100 миллион евро атрофида яхши таклиф бўлса, ҳар қандай ўйинчини сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!