Энг омадсиз мураббийни гранд клублар талашмоқда
Италия миллий терма жамоасини йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига олиб чиқолмаган Роберто Манчинига гранд клублар иш тиклиф қилмоқда.
Тажрибали мураббийнинг терма жамоадан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” италиялик мутахассисга жамоани бошқаришни таклиф қилган.
Манчини Италия терма хамоасини 2018 йилдан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида терма жамоа ўтган йили ёзда Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Роберто Манчинининг терма жамоани бошқариш бўйича амалдаги шартномаси 2026 йилгача тузилган.
Таъкидлаш жоизки, италияликлар футбол тарихида биринчи бор кетма-кет иккита жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.
Фикрлар