Энг қиммат таркибни ким ўйнатяпти?
Transfermarkt портали Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган жамоалар таркибининг умумий қийматларини эълон қилди.
Унга кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола энг қиммат таркибни бошқармоқда. “Шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилаётган футболчиларнинг умумий нарзи 1,26 миллиард еврони ташкил қилмоқда.
Кейинги ўринда “Арсенал” жамоаси қайд этилган. Гвардиоланинг шогирди Микель Артета 1,1 миллиард евролик таркибни ўйнатяпти.
Қолган жамоаларнинг таркиби қиймати бир миллиардга етгани йўқ. Бу кўрсаткичга энг яқин келган жамоа – “Челси” футболчилари 999 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўйинчиларининг умумий суммаси 877 миллион еврога тенг.
Англия Премьер-лигасининг энг арзон жамоаси “Лутон Таун” ҳисобланади. Дебютант жамоа таркиби 86 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар