Энг зўр таркиб қайси мураббийга хизмат қилмоқда?
Хосеп Гвардиола бошқараётган “Манчестер Сити” Европа клублари орасида энг қиммат таркибда эга жамоаси сифатида қайд этилди. Бу CIES Football Observatory компанияси ўтказган тадқиқот натижасида аниқланди.
Тадқиқот даври жорий мавсум бошидан 26 октябргача бўлган муддатни ўз ичига олди.
Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:
- «Манчестер Сити» — € 650 млн;
- «Пари Сен-Жермен» — € 510 млн;
- «Манчестер Юнайтед» — € 479 млн;
- «Ливерпуль» — € 409 млн;
- «Челси» — € 392 млн;
- «Арсенал» — € 382 млн;
- «Реал» Мадрид — € 369 млн;
- «Барселона» — € 333 млн;
- «Ювентус» — € 299 млн;
- «Бавария» — € 294 млн.
Фикрлар