Энг зўр тўпурар қайси суперклубни танлайди?

Бугунги кунда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол ураётган Роберт Левандовскига “Манчестер Сити”, “Челси” ва ПСЖ харидор бўлмоқда.

“Бавария” раҳбарияти асосий ҳужумчисини 60 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Левандовскининг ўзи ҳали қайси жамоада тўп тепиш борасида бир қарорга келгани йўқ. Аслида польшалик ўйинчи “Бавария”да қолмоқчи, лекин Англия клубларининг таклифи унинг фикрини ўзгартириши мумкинлиги айтилмоқда.

Роберт ҳам ўз кучини премьер-лигада синаб кўришга қарши эмас.

“Бавария” Левандовскини 2014 йилда ўз сафига қўшиб олган эди ва унинг шартномаси 2023 йилгача давом этади. Роберт Левандовски жорий мавсумда Бундеслигада 26 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!