Енгил атлетика. Анвар Анваров Швециядаги халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди!

Chery Tigo 7 PRO

Швециянинг Соллентуна шаҳрида енгил атлетика бўйича “Folksam GP Sollentuna” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медалга сазовор бўлди.

Юртдошимиз узунликка сакраш дастурида яна бир юқори натижаси билан мутахассислар эътирофига сазовор бўлди. Бу гал Анваров 7,80 метр кўрсатишга эришди.

Олтин - Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7,80 мметр
Кумуш - Лазар Анич (Сербия) – 7,60
Бронза - Уго Олссон (Швеция) – 7,42

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!