Енгил атлетика. Осиё чемпионатидаги дастлабки медаль нақд қилинди
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида босқон улоқтириш дастурида иштирок этган Суҳроб Хўжаев кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимизнинг иккинчи уринишда қайд этган 71.83 метр натижаси унга қитъа чемпионатининг кумуш медалини келтирди.
Биринчи ўрин хитойлик Ван Сига насиб этган бўлса, япониялик Шота Фукуда кучли учликни якунлаб берди.
Босқон улоқтириш:
Ван Си (Хитой) – 72.13
Суҳроб Ходжаев (Ўзбекистон) – 71.83
Шота Фукуда (Япония) – 71.80.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар