Энрике: "Барча ўйинчиларимни доимо оптимал ҳолатда бўлишларини истайман"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике дарвозабонлар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтди.
"Мен ҳеч қачон улардан бири биринчи, бошқаси иккинчи ёки учинчи рақамли посбон бўлади, деб айтмайман. Мен уларнинг машғулотларда жамоа учун қўлларидан айнан нима келишини кўрмоқчиман.
Уларни доимо эҳтимолий чақирувга тайёр ҳолатда бўлишлари керак. Мен барча ўйинчиларимни доимо оптимал ҳолатда бўлишларини истайман" - дея фикрларини якунлади Луис Энрике.
Фикрлар