
Энрике жароҳат олган ҳужумчилар ҳақида гапирди
Луис Энрике ПСЖнинг Лига 1 доирасида "Ланс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганини ижобий баҳолади.
- Ўйин, аввало, терма жамоалар учун танаффусдан сўнг ўтказилгани билан алоҳида аҳамиятга эга эди. Бундай баҳслар қанчалик мураккаб бўлишини биламиз, аммо айни пайтда бу ғалабани мухлислар ва жамоадошлари назарида клубнинг ажойиб ўйинчиси бўлган Прескога (ПСЖ тарбияланувчиси Преснел Кимпембе яқинда Қатар жамоасига ўтган эди) бағишлаш имкониятидан фойдаландик.
Биз натижадан мамнунмиз. Фикримча, ғалабага муносиб эдик, бироқ ўйин осон кечмади. Футболчиларнинг жароҳатлари туфайли таркибни ўзгартиришга мажбур бўлдик ва дастлаб қийинчилик туғилди. Биз истаган нарсани қила оламиз, аммо майдондаги вазиятга мослашишимиз зарур.
- Жароҳат олган Бредли, Ли Кан Ин ва Кварацхелия ҳақида янги маълумотлар борми?
- Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тиббий текширув натижаларини кутишимиз керак, тиббиёт ходимлари уларни ўйиндан сўнг ўтказади, - деди ПСЖ бош мураббийи.
Комментарии