Энтони Жошуа жуда кучли боксчини нишонга олди
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа 2025 йилдаги режаларини маълум қилди.
"Энди тўхтаб қолишга ҳаққим йўқ. Ўз мақсадимга етгунимча асло тўхтамайман. Вақт кутиб турмайди, кўпроқ меҳнат қилишим керак. Мен 2025 йилда Тайсон Фьюрини нишонга олдим. Бу жанг бўлиши керак" - деди Жошуа.
Маълумот учун, Тайсон Фьюри сўнгги жанггида украиналик Александр Усикка мағлуб бўлган.
Фикрлар